Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

дунёқараши Ислом дунёқарашидан кучли бўлган, Ислом фиқҳи рум фиқҳидан таъсирланган деган даъвонинг бутунлай ёлғонлигини кўрсатади...
Бешинчидан, фиқҳ ва фақиҳ калималари Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифда келган. Ваҳоланки, у пайтда мусулмонларнинг рум қонунлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Оллоҳ Таоло айтади:


فَلَوْلاَ نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ
– „Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар жанг учун чиқмайдиларми?! Қолганлари эса динни ўрганиб қолмайдиларми?!“      [9:122]


Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Кимгаки Оллоҳ яхшиликни истаса, уни динда фақиҳ қилади». Расулуллоҳ с.а.в. Муозни Яманга жўнатаётган пайтларида нима билан ҳукм қиласан деганлари ва у Оллоҳнинг Китоби билан, сўнг Расулининг Суннати билан, сўнг раъйим билан ижтиҳод қиламан дегани фиқҳдир. Шунингдек, бошқа волийларнинг жўнатилиши, сўнг саҳобаларнинг чорак асрдан зиёдроқ муддат ичидаги чиқарган ҳукмлари фиқҳдир. Шундан кейин қандай қилиб фиқҳ ва фақиҳ калимаси румдан олинган деб даъво қилиш мумкин? Аммо: «Даъво қилувчидан ҳужжат, инкор қилган кишидан қасам», деган калима эса ҳадисдир. Буни Расулуллоҳ с.а.в. Рум билан ҳеч қандай ташриъий (қонунчиликка оид) боғланиш бўлмасдан олдин айтганлар ва у Умарнинг Басрадаги Абу Мусога ёзган хатида ҳам келган. Маълумки, Умар рум қонунчилиги билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Қандай қилиб мусулмонлар фиқҳ ва фақиҳ калимасини, «Даъво қилган кишидан ҳужжат, инкор қилган кишидан қасам», калимасини рум фиқҳидан олади? Ваҳоланки, бу гап Исломнинг аввалги давридаёқ айтилган бўлса?!.


Шулардан аён бўладики, Ислом фиқҳи рум фиқҳидан таъсирланган деган хурофотнинг асоси пуч. Бу нарса Исломга душман, мусулмонларга қарши, қалбларида адоват сақловчи шарқшунослар тарафидан уюштирилган фитнадир.


Энди Ислом фиқҳини талмуддан олган деган гапга келсак, бу нарсанинг ботиллиги Қуръоннинг яҳудларга, Мусо ва Ийсо а.с.га нозил қилинган Таврот ва Инжилни бузганликларига, қўлларидаги китобни ўзлари тўқиб чиқарганликларига, у Оллоҳ тарафидан эмас, балки Таврот ва Инжил ҳақидаги тўқилган ёлғонлигига қилган ҳамласидан зоҳир бўлиб турибди. Бу ҳамла талмудга ҳам тааллуқли, чунки у ҳам уларнинг китобларидан, уни Оллоҳ нозил қилган эмас. Бу эса ундан ҳукм олишга мутлақо зид гап. Бундан ташқари, яҳудлар мусулмонлар билан бирга яшамайдиган, мутлақо ёт қабилалар эди. Улар бир-бирларига аралашмас, улар билан мусулмонлар ўртасида доимий адоват ва тўхтовсиз урушлар бўлиб, мусулмонлар уларга ҳужум қилишарди ва охири уларни ораларидан ҳайдаб чиқаришди. Бу нарса улардан ўрганиш фикратига зид.
Ҳақиқат шуки, Ислом фиқҳи Китоб ва Суннатдан, ёки Китоб ва Суннат йўллаган далиллардан истинбот қилинган ҳукмлардир. Агар ҳукмнинг асли шаръий далилга суянмаса, у Ислом ҳукмларидан ва Ислом фиқҳидан деб ҳисобланмайди.

 

260-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260